2022 йил 25–26 май кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкентда «Банклар ва ритейл. Рақамли трансформация ва ҳамкорлик» II Халқаро ПЛАС-Форуми бўлиб ўтди. Бугун биз ушбу кўламли тадбирнинг дастлабки якунларини чиқармоқдамиз.

Тошкентда ПЛАС-Форум

Минтақада энг тез ривожланаётган иқтисодиётга эга республика ҳисобланган Ўзбекистон пойтахти «Банклар ва ритейл. Рақамли трансформация ва ҳамкорлик» Халқаро ПЛАС-Форумини иккинчи бор ўзида қабул қилгани бежиз эмас. Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банки прогнозига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши 5,5% га етади, Марказий Осиё бўйича эса жорий йил охиригача иқтисодий ўсиш суръатларининг 4,3% га тикланиши кутилаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кўмагида ўтказилган ушбу тадбир Марказий Осиё минтақасида соҳаларо мулоқот учун энг талабгир платформалардан бири сифатида ўз мақомини яна бир бор тасдиқлади. Бу йил унда жаҳоннинг 51 мамлакатида 1600 дан ортиқ делегат иштирок этди.

Панель сессиялар ва давра суҳбатларида 120 дан зиёд экспертлар чиқиш қилди, улар турли халқаро ва минтақавий компанияларни намоён этар эди. Икки кун мобайнида Тошкентдаги International Hotel молия бозори иштирокчилари ва финтех ҳамда ритейл соҳасидаги илғор экспертлар — тармоқ олдинги сафидаги мутахассислар учун беназир ишбилармонлик муҳити майдонига айланди.

Форум доирасида ўтказилган кўргазмада 79 компания ҳамкорлар ва спонсорлар сифатида қатнашди. Компаниялар стендларида финтех, банкчилик, давлат хизматлари, электрон тижорат ва чакана савдо соҳаларидаги инновацион технологиялар, ечимлар, маҳсулотлар ва сервислар кенг намойиш этилди.

Иккинчи Халқаро ПЛАС-Форумни очган Ташкилий қўмита раиси Александр Гризов

«Банклар ва ритейл. Рақамли трансформация ва ҳамкорлик» иккинчи Халқаро ПЛАС-Форумни очган Ташкилий қўмита раиси Александр Гризов делегатларни олқишлаб кутиб олди ва тадбирга бозор иштирокчилари томонидан қизиқиш ошиб бораётганини таъкидлади: «Биринчи қадамни қўйиш — доимо ажойиб. Бу жасорат, қатъият ва ижобий кайфиятни кўрсатади. Иккинчи қадамни қўйиш учун эса тоқат ва узоқ муддатли йўлни давом эттириш хоҳиши керак. Бу бизнинг тамойилимиз, биз доимо унга амал қиламиз!»

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари, ЦБ РУз Бошқарув аъзоси Илҳомжон Абдуғафаров ўз чиқишида: «Ўтган йилги ПЛАС-Форум муваффақияти бу йил тадбир мавзусини кенгайтириш, шунингдек, кўпроқ иштирокчиларни таклиф қилиш имконини берди. Форум анча кенг кўламли бўлди, бу ерга 50 дан ортиқ мамлакатдан делегатлар келишди», — дея таъкидлади.

Ўзбекистонда тўлов тизимлари бозорини ривожлантириш истиқболларини батафсил ёритиб, Илҳомжон Абдуғафаров республикада тўлов тизимлари бозорини такомиллаштиришга қаратилган мураккаб ислоҳотлар олиб борилаётганини қайд этди. Шунингдек, у Ўзбекистонда Киберхавфсизлик маркази ташкил этилганини, биометрик идентификация лойиҳаси муваффақиятли ривожланиб бораётганини ва нобанк тўлов хизматлари етказиб берувчилари сони банклар сонидан ҳам ошиб кетганини маълум қилди.

Кристина Дорош, Visa компаниясининг Марказий Осиё ва Озарбайжон мамлакатларидаги минтақавий менеджери, вице-президенти ПЛАС-Форум қатнашчиларига салом бериб, Visa компаниясининг 60 йилдан ортиқ тарихини эслатиб ўтди. У Visa дунё миқёсида рақамли технологиялар ва тўлов ечимлари ривожланиши бўйича етакчи эканлигини, бутун дунё бўйлаб 200 дан зиёд мамлакатда фаолият олиб бораётганини таъкидлади.

«Биз 3,8 миллиард аккаунт чиқардик, демак Ердаги ярим аҳолида Visa картаси мавжуд, — деди К. Дорош. — Биз йилига 232 миллион транзакцияни қайта ишлаймиз. Аккаунтлар дунё бўйлаб 70 миллиондан ортиқ савдо шохобчаларда қабул қилинади. „Финтех“ атамаси нисбатан яқинда пайдо бўлди, аммо унинг моҳияти, аслида, 60 йиллар олдин шаклланган. Биз илк электрон тўлов тизимини яратган биринчи финтех эдик».

Шунингдек, Кристина Дорош Марказий Осиё бозори Visa учун устувор аҳамият касб этишини қайд этди: «Биз бу ерда 25 йилдан буён фаолият юритаяпмиз, бу йил эса ушбу тадбирнинг титул спонсори бўлиш шарафига эгамиз, — дея қайд этди у. — ПЛАС-Форум жуда муҳим платформани яратади, бу ерда компанияларнинг фаолиятини муҳокама қилиш, батафсил кўриш мумкин.

Майкл Ракман: Дунё жуда тез ўзгармоқда, шу сабабли бизнесда мослашувчан ёндашув долзарб

ПЛАС-Форум махсус мехмони Майкл Ракман, банкчилик ва ритейл соҳаларида бизнес ривожи ва трансформацияси бўйича халқаро амaliy эксперт, дастурнинг иккинчи кунида «Рақамли технологиялар даврида лидерлик муаммолари ва императивлари» мавзуида маҳорат дарсини ўтказди. Импровизация қилинган «ақлий ҳужум» ёрдамида иштирокчилар замонавий бизнесда лидери қандай кўникмаларга эга бўлиши кераклигини аниқлашди.

Майкл Ракман рақамли технологиялар даврида бизнесда пайдо бўлаётган лидерлик муаммоларини изоҳлар экан, дунё бугун жуда тез ўзгараётганини қайд этди, бу эса бизнесда мослашувчан ёндашувни талаб қилади: «Рақамлаштириш ва глобаллашув кўп нарсани ўзгартириб юборди. Илгарги бизнес-моделлар фақат барқарорликка йўналтирилган эди. Жумладан, классик бошқарув назарияси ишлаб чиқариш муҳитида барқарорликни кўзда тутган эди. Лекин бу кўп йиллар олдин тўғри эди. Ўша пайтларда рақамлаштириш, глобаллашув бўлмаган, муҳитни осон назорат қилиш мумкин эди. Ҳозирда биз жаҳон миқёсида рақибларга эгамиз. Бу эса катта муаммо, чунки мижозлар эҳтиёжлари, устуворликлари ва хатти-ҳаракатлари жуда тез ўзгаряпти. Бунда уларда имкониятлар, рақобатчиларни танлаш эркинлиги кўпроқ бўлган сари, уларнинг эҳтиёжлар ва афзалликлари тезроқ ўзгаради».

Тадбирнинг биринчи кунидаги ишчи дастур доирасида бир неча панель сессиялар ташкил қилинди, унда соҳадаги долзарб масалалар кенг муҳокама қилинди, чиқиш қилганлар компаниялар тажрибаси билан бўлишди. Хусусан, деярли барча мутахассислар банкчилик ва тўлов тизимлари рақамлаштирилиши, шунингдек, уларнинг доимий трансформацияси бугунги кун учун ҳақиқий зарурат экани ҳақида якдил фикр билдиришди.

ПЛАС-Форум расмий кўрсатгичлари ҳақида Константин Гризов

Сессияларда нутқ сўзлаганлар финтех индустриясининг тез суръатларда ривожланиши ва рақамли трансформация деярли ҳар қандай бизнеснинг асосий драйверларидан бири эканини таъкидлашди. Охирги йилларда иқтисодиёт ривожланиши бўйича катта илдам қадам ташлаган Ўзбекистонда форум майдонида муҳокама этилган мавзулар yangi муҳимлик ва аҳамият касб этди.

Виктор Достов: Ҳозир биз молия бозорида тўртинчи инқилоб келаётганини ҳис этяпмиз

«Давомий рақамлаштириш — банкчилик бизнесининг жаҳон тенденцияси» деб номланган форум сессиясининг модератори, Электрон пул ва пул ўтказмалари бозори иштирокчилари уюшмаси (АЭД) раиси, Санкт-Петербург давлат университети Тарқоқ реестр технологиялари марказининг (ЦТРР СПбГУ) илмий раҳбари Виктор Достов жаҳон финтехи ривожланиши истиқболлари ҳақида фикр билдириб, бундай деди: «Ҳозир биз молия бозорида тўртинчи инқилоб келаётганини ҳис қиляпмиз. Жумладан, марказий банклар на фақат пул чиқаришни, балки уларни ўз ҳисобларида юритишни ҳам режа қилмоқда — чиқарилган пулларнинг ҳисоби банк ҳисобрақамларида эмас, Марказий банк ёки тарқоқ реестрда сақланади, бу реестр ЦБ томонидан олиб борилади».

Шунингдек, эксперт жаҳон банкчилик тизимининг кейинги ривожи бўйича ўз прогнозини берди: «Бугун бизда аниқ кутув мавжуд: агар бу жараён ривожланса, биз мутлақо янги банкчилик тизимига эришамиз. Бу ягона инфратузилма бўлади, чунки барча ҳисобрақамлар бир жойда жамланади. Ва бу бир поғонали тузилма бўлади, монетар сиёсатни тўғридан-тўғри бошқариш имконини беради».

Вассилис Антониадес, Boston Consulting Group (BCG) бошқарувчи директори ва катта шериги, EMCR минтақаси бўйича молия амалиёти раҳбари, сессияга онлайн уланиб, «Янги иқтисодий реаллик ва унинг банк тизимига таъсири» мавзусида шўъба маърузаси билан чиқди.

Талғат Аюпов, Tenge Bank бошқарув раиси, ўз чиқишида Ўзбекистон — катта имкониятлар мамлакати эканини таъкидлаб, республикада банк бизнесини ривожлантириш тажрибаси ҳақида гапирди. Шунингдек, у ўз тақдимотида айниқса финтех-лойиҳалар ривожланиши билан шуғулланувчилар учун қизиқ бўлган жарayonлар, тўлов бозорида долзарб муаммолар ҳақида гапириб берди.

Ирина Одинаева, Accenture компаниясининг молиявий хизматлар департаменти бошқарувчи директори, Форум қатнашчиларига янги технологиялар банкларга рақамли ипотека каби талабгор маҳсулотларни ривожлантиришда қандай ёрдам бериши ҳақида сўзлаб берди.

Алексей Волынкин, «Иннотех» ГК биринчи бош директор ўринбосари, «Банкчилик бизнеси трансформация жараёнида» сессиясида чиқиш қилиб, бионик компаниялар — сунъий интеллект ва инсон симбиози асосида қурилган янги бизнес формати ҳақида гапирди. Шу жумладан, у компаниядаги барча жараёнлар ҳақидаги маълумотларни сақлаш ва сунъий интеллектни ўқитиш учун зарур технологияларни жорий қилиш аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

«Дататех» компанияси биринчи бош директор ўринбосари Александр Фридман форум қатнашчиларига Big Data ва AI асосидаги ишланмаларни молиявий соҳада амалда қўллаш ҳақида батафсил сўзлаб берди.

QIWI компаниясининг тижорат директори Александр Агаков «Тўлов бизнеси. Барча йўналишлар бўйича ривожланиш» панель сессиясида чиқиш қилиб, сўнгги бир неча йилдаги ноёб шароитлар ва пандемия бизнести янги вазифаларни ҳал қилишга мажбур қилганини таъкидлади. Одамлар мазкур футурошокдан рақамлаштириш ёрдамида чиқиб кетганини, айниқса логистика занжирларида ўзаро узилишлар, рахмат рақамлаштириш орқали анча ҳал бўлиб, товарлар ва хизматларни тезроқ олиш мумкин бўлганини билдирди. «Рақамлаштириш пандемия сабаб юзага келган тузоқдан чиқиш йўли бўлди», — деди у.

BS/2 компаниясининг стратегик йўналишлар бўйича бош директор ўринбосари Кирилл Овсянников чиқиши

BS/2 компаниясининг стратегик йўналишлар бўйича бош директор ўринбосари Кирилл Овсянников Ўзбекистонда уникал эквайринг экотизимини яратиш бўйича тақдимот билан чиқди, у илғор технологияларни жорий этиш бўйича аниқ мисоллар кўрсатгани учун аудиторияда катта қизиқиш уйғотди.

«Технологиялар. Банкчиликда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш. Биометрия — замонавий банкчиликнинг мажбурий қисми» сессиясида «Vision Labs» компанияси тижорат директори Илья Романов компьютер кўриш технологиялари ҳақида доклад қилди. Спикер ташкилотчиларга ўз тажрибаси билан бўлишиш имконияти учун миннатдорчилик билдириб, бугун дунёнинг 30 дан зиёд мамлакатида жорий этилаётган илғор лойиҳалар ҳақида маълум қилди.

«Актив» компаниясининг ривожланиш бўйича директори Владимир Иванов «Хавфсизлик. Кибер таҳдидлар, ижтимоий муҳандислик ва бошқа чақириқлар» сессиясида чиқиш қилиб, электрон имзо ва кўп омилли аутентификация технологияларининг замонавий аспектлари ҳақида гапирди. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида улардан қулай фойдаланиш мисолларини эслатди.

Форум биринчи кунида биржа ўз ишини якунларкан, «UZCARD» (Ўзбекистон миллий тўлов оператори) ва «Иннотех» ГК (бизнес рақамлаштириш бўйича илғор технологиялар етказиб берувчи) «Startup Bridge» акселерация дастурининг якунларини сарҳисоб қилишди. Demo Day тадбирида дастур финалчилари бўлган 6 та стартап-компания қатнашди.

«Банклар ва ритейл. Рақамли трансформация ва ҳамкорлик» иккинчи Халқаро ПЛАС-Форумининг иккинчи куни «Open API. Крипто. Blockchain. Банкинг трансформациясида турли йўналишлар» сессияси билан бошланди.

Акшай Чопра, Visa компаниясининг Марказий ва Шарқий Европа, Яқин ва Ўрта Шарқ ҳамда Африка минтақаси бўйича инновациялар ва дизайн йўналиши бошлиғи, сессияга онлайн уланди ва «Рақамли ва криптовалюталар, тўловлардав ҳис этилувчи узлуксизлик» мавзусида доклад қилди. У ўз чиқишида жаҳонда Марказий банк рақамли валюталари (CBDC) қайси мамлакатларда қай даражада ривожланиб бораётгани ҳақида сўзлаб берди ва докладни кўрсаткичли инфографика билан бойитди.

«Синара» банки инновациялар бўйича директори Виталий Копысов

Сессия модератори, «Синара» банки инновациялар бўйича директори Виталий Копысов ўз чиқишида Делобанк мижозлари учун биринчи финтехни яратиш тарихи ҳақида сўзлаб берди. У энди бизнинг «банк банклар учун» форматидаги янги иш услубимиз, яъни бизнеслар учун кўпроқ ишлайдиган тизимни таъкидлади. «Бугун, масалан, дўкон очсангиз, икки дақиқадан кейин иловани кўчириб, тўловларни қабул қилишни бошлашингиз мумкин. Аслида биз ўз API’ларимизни мижозларимиз — бизнесларихизматига олиб чиқяпмиз»,— деди у.

Виталий Копысов банклар ва финтехлар учун фақат регулятор эмас, балки биз боғланган бошқа тузилмалари ҳам яхши ишлаши кераклигини айтиб ўтди. Агар финтех билан бир қаторда рақамли инфратузилма ривожланмаса, бу жараёнлар қисқариши ҳақида ҳам огоҳлантирди.

«Ўзбекистонда чакана ритейл. Янги чақириқлар ва истиқболли ечимлар» давра суҳбати жаҳон ритейли ва электрон тижорат соҳасидаги экспертларни жамлади. Иштирокчилар e-commerce нинг мамлакатлар иқтисодиёти ривожланиши, йўналишлар, истиқболлар ва онлайн-савдода замонавий чақириқлар ҳақида фикрлашди.

Magnum бош директори Азамат Османов ритейл тамойиллари ҳақида гапира туриб, ҳар қандай бизнес қуришда зарур бўлган асосий омиллар ҳақида гапирди. Айниқса, у қонунлар яратилиши ва ҳукумат билан доимий мулоқот нуқтаи назаридан регуляторлар билан ҳамкорликни алоҳида таъкидлади, бу бизнесни ривожлантиришни рағбатлантириб, унга аралашиб кетмаслиги кераклигини уқтирди.

Ольга Утина, UDC Revo Charge молия директори (ex CFO MegaFon Retail), «Замонавий рақамли форматдаги дўконлар» борасида гапира туриб, янги идеяларни жорий этишдан олдин жаҳон тажрибасини, хусусан, Америка, Европа, Хитой, Австралияни ўрганилишини айтди: «Бу ерда асосий савол — керакли нарсани қандай имплементация қилиш, унгача эскириб қолмаслиги учун нима қилиш. Агар Ўзбекистонда ритейл ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда менталитетни ҳисобга олиш керак. Мижозлар учун харид қилиш йўлини қулай, осон ва қизиқ қилиш учун рақамли ечимларни қўллаш зарур».

Логистика бошқаруви

Георгий Фесенко, ex CEO Rozetka.uz, ex Alibaba, маркетплейсни кўламлашда логистика бошқаруви нега муҳим омил эканини изоҳлади: «Бутун мижозлар учун қулай сервислар ортида улкан меҳнат ётибди. Бугун шунчаки мобиль иловада виртуал дўкон очиш ёки контент яратиш кифоя эмас. Шунга мос ечим ёки ҳамкор билан бирга, логистика жараёнларини аниқ ва шаффоф тартибда амалга ошириш лозим».

«Банк чакана бизнесининг энг яхши кейслари. Таҳлил, мослашув, жорий қилиш» сессияси модератори Марк Завадский, (Alibaba Россия ва МДҲда экс-бош директор, Сбербанк экс-вице-президенти, «Рики» ГК Директорлар кенгаши аъзоси) Ўзбекистон бозорининг финтех ва ритейл ривожланиши истиқболлари ҳақида шундай деди: «Ўзбекистон бозори бугун жуда истиқболли, рақамлаштириш, электрон тижорат ва финтех ривожланиши жараёнида ўзга мамлакатлар тажрибасини ўрганиб, уларнинг хатоларини такрорламаслик мумкин. Энг муҳими, шу тажриба мамлакат маданияти ва анъаналарига қанчалик мос келишини ёки регулятор нормаларини қандай янгилаш кераклигини tushunish керак, рақамли иқтисодиёт тез суръатлар билан ривожлансин».

Форум «Финтех 2022 ва необанклар. Асосий тамойиллар» деб номланган давра суҳбати билан якунланди. Унда кредит ҳаёти, e-commerce учун анъанавий банклар нолойиқ эканлиги, e-commerce нинг финтех асосида «экотизим-юникорн»га айланиши, финтехда корпоратив инновациялар, банк-молия хизматларида рақамли тамойиллар ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Давра суҳбати қатнашчилари таъкидлашдики, Тошкентда ўтган иккинчи ПЛАС-Форум молия муассасалари, бизнес, тўлов ва маркетинг компаниялари вакиллари учун жуда фойдали ва сермазмун муҳокама майдони бўлди. Спикерлар ўз компаниялари тажрибаси билан бўлишибгина қолмай, муайян масалалар бўйича аниқ ечимлар ҳақида ҳам пешниҳодлар бердилар.

Ўзбекистон Республикасида молиявий сервислар ривожланиши ҳақида

Нукри Тетрашвили, TBC Bank (Tashkent) CEO, сессия модератори сифатида Ўзбекистон Республикасида молиявий сервислар ривожланиши ҳақида гапириб: «Ўзбекистонда финтех ривожланиши учун давлат ролини муҳим, лекин бозор иштирокчилари критик салмоққа эга бўлиши керак. Масалан, TBC Bank Ўзбекистонда биринчи рақамли банк бўлди. Бир томондан бу ажойиб имконият, бошқа томондан жуда қийин. Агар критик салмоқ бўлмаса, финтех инфратузилмаси жуда секин яратилиши мумкин, бу эса ривожланишга халал беради. Шунингдек, банк ва финтехлар учун фақат регулятор эмас, бошқа боғлиқ тузилмалар ҳам яхши ишлаши керак. Шу сабабдан финтех билан биргаликда умумий рақамли инфратузилма ҳам ривожланиши лозим», — деди.

Форум доирасида бир неча компаниялар ва давлат ташкилотлари ўртасида келишувлар имзоланди. Масалан, инновацион технологиялар ёрдамида бизнес рақамлаштирилиши бўйича илғор етказиб берувчи «Иннотех» ГК иккинчи кунда OOO «UNIVERSAL PLATFORMS» (UZCARD) билан Универсал интеграция платформаси маҳсулотини Ўзбекистон бозорида қўллаш бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан келишув имзолади. Бу лойиҳа ўзбек бозори учун нодир бўлиб, маҳаллий бозор иштирокчиларига финтех индустриясида самарали ривожланиш имконини беради.

Шу билан бирга, «Дататех» компанияси Arenadata EDP катта хажмдаги маълумотлар базаси, сақлаш ва ишлов бериш учун корпоратив платформанинг расмий дистрибьюторига айланди.

Форум якунларига кўра, кўплаб қатнашчилар Тошкентда ўтган ПЛАС-Форум мутахассислар ўртасида профессионал мулоқот учун жуда фойдали ва сермазмун платформа бўлганини, шубҳасиз, у Ўзбекистонда инновация ва истиқболли халқаро лойиҳалар ривожланишига янги туртки беришини таъкидлашди.

ПЛАС-Форум профессионал мулоқот учун ғоят фойдали майдон бўлди

ПЛАС-Форум якуний нутқида Ташкилий қўмита раиси Александр Гризов тадбир иштирокчиларига миннатдорчилик билдириб, якунларини шундай ифода этди: «Ҳозир рақамли дунёда кўпчилик вақтни қадрлашни ўрганди, бу вақт бир турдаги криптовалюта каби. У ҳар биримизнинг «чўнтағимиз»да мавжуд. Бу криптовалютани сақлашни ҳеч қандай регулятор тақиқлай олмайди. Шу сабабли биз бу вақтни энг қадрли деб биламиз».

«Банклар ва ритейл. Рақамли трансформация ва ҳамкорлик» иккинчи Халқаро ПЛАС-Форуми доирасида ўтказилган кўргазманинг кенг қамровли репортажини «ПЛАС» журнали навбатдаги сонида ўқишингиз мумкин.